5 октябрь куни Ар-Риёдда Макка келишуви доирасида учрашув бўлиб ўтди. Сиёсат ва мудофаа қўмитаси фавқулодда йиғилишидан сўнг Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қўшма баёнот эълон қилган. Ҳужжатда томонлар жамоавий ҳимояга содиқликни яна бир бор тасдиқлаган. Шунингдек, Макка, Мадина ва Саудиянинг бошқа шаҳарлари, фуқаролик нишонлари ҳамда иқтисодий мажмуаларига уюштирилган ҳужумлар қораланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Ўзбекистон – Россия Ҳукуматлараро комиссияси ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Танзаниянинг Аруша шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ)нинг 153-ассамблеяси доирасида «Умумий фаровонликни таъминлашда муҳим минераллар: парламент назоратини кучайтириш» мавзусида махсус семинар бўлиб ўтди.
Хориж хабарларининг бугунги сонида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли россиялик тадбиркорга тўйи учун сарфланган пулларни қайтаргани, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг Владимир Путинни 74 ёшга тўлгани билан табриклаб, Россияга ғалаба тилагани, АҚШда ўлим инъекциясидан омон қолган маҳкум ҳушига ҳушига келиб гапиргани ҳамда Халқаро жиноий суд “Толибон”нинг тўрт нафар юқори мартабали амалдорига ҳибсга олиш ҳақида ордер бергани .